"Барселона" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттриши мумкин

"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. "Fichajes" нашрининг фикрича, испаниялик ҳужумчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" Ферран билан хайрлашиш истагини яширишмаяпти ва инглиз клуби бундан фойдаланишга тайёр.

23 ёшли вингернинг Каталон жамоаси билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Ферран 25 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!