"Барселона" ҳужумчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жамоасини ўзгартириши мумкин. "Marca" нашри тарқатган хабарга кўра, МЛСнинг бир неча клуби 33 ёшли форвардга қизиқиш билдирмоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз "Барселона"ни бир неча футболчисини жамоадан кетишига олиб келиши мумкин.
Жорий йилги мавсумда уругвайлик футболчи Ла Лигада 17 баҳсда майдонга тушди ва 11 та гол киритишга эришди.
Фикрлар