"Барселона" ҳужумчисини АПЛда кутишмоқда

"Барселона"нинг даниялик ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sport.es тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли футболчини "Вест Хэм", "Бёрнли", "Брайтон" ва "Норвич" клублари ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Айтиш лозимки, Мартин учун Англия чемпионати бегона эмас. Боиси, у фаолияти давомида "Мидлсбро" сафида ҳам ўйнаган.

Брэйтуэйт ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 42 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!