“Барселона” икки ҳимоячисини йўқотди

Испания Кубогидан чиқиб кетиш "Барселона" учун "Атлетико"га қарши ўйиндаги ягона ёқимсиз хабар бўлмади.

"Барса" жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо бу финалга йўл олиш учун етарли бўлмади. Шунингдек, "Барселона" жароҳатлар туфайли 2 нафар ҳимоячисини йўқотди.

Учрашув стартида Жюль Кунде жароҳатланди. Унинг ўрнига Алехандро Бальде майдонга тушди, аммо у ҳам ўйинни якунлай олмади. 71-дақиқада жароҳат олган "Барселона" тарбияланувчиси ўрнига Рональд Араухо майдонга тушди.

Бирламчи текширувлар Каталония клуби ўйинчиларида тизза ости пайлари билан боғлиқ муаммоларни аниқлади, деб хабар беради АS. Агар Кунденинг жароҳати унчалик жиддий кўринмаса, Бальде бир неча ҳафтага сафдан чиққан бўлиши мумкин. "Барселона"нинг яқин тақвими ўта мураккаб - чемпионатда "Атлетик" майдонига сафар, ЕЧЛ 1/8 финалининг дастлабки ўйини “Ньюкасл” майдонида, "Севилья"ни қабул қилиш ва ўз майдонида "қарғалар"га қарши иккинчи баҳс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!