"Барселона" иккита футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳаммаси эмас

"Барселона" клуби трансфер ойнасининг сўнгги кунида ҳам фаол бўлиб турибди. 

Каталонияликлар "Арсенал"га тегишли бўлган ва ўтган мавсумни "Бетис" сафида ижарада ўтказган Эктор Бельеринни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Шунингдек, "кўк-анорранглилар" "Челси" қанот ҳимоячиси Маркос Алонсо билан ҳам шартнома имзолади. Икки клуб Обамеянг ҳамда Алонсо рокировкасини амалга оширишди. Қайд этиш лозим, "аристократлар" қўшимча 14 миллион евро пул ҳам тўлайди. 

Шунингдек, бошқа бир инсайдер Жерар Ромеро берган хабарга кўра, "Барса" бугун яна бир футболчи трансферини эълон қилиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!