"Барселона" клуби раҳбарияти футболчилар билан маошларни қисқартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. RAC1 нашри тарқатган хабарга кўра, Хосеп Мария Бартомеу клуб президентлигидан кетганидан сўнг. бу жараён тезлашган.

Юқорида номи тилга олинган нашр маълумотларига кўра, "Барселона" келгуси йил бошига қадар маошларни 190 млн еврога қисқартирмаса, банкрот ёқасига келиб қолади. 

Шундан келиб чиқиб, жамоа маошларни 30 фоизга қисқартиришга қарор қилди. Футболчилар билан бу борада ўтказилаётган музокаралар 5 ноябргача тугаши кутилмоқда. 

Май ойида футболчилар маошларининг 70 фоизга қисқаришига рози бўлган эди. Октябрда эса, Клеман Лангле, Марк-Андре тер Штеген, Френки Де Йонг ва Жерар Пике ҳам маоши камайишига қаршилик билдирмасдан, янги шартномани имзолади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)