"Барселона" иқтидорли ҳимоячини олиб қола олмайдиган кўринади

"Барселона"нинг Жоау Канселу бўйича таклифи "Манчестер Сити"га ёқмади.

Клублар ўтган мавсумда каталонияликлар сафида ижара асосида ўйнаган ҳимоячининг келажаги борасида музокараларни давом эттирмоқда.

"Барселона" Манчестерга қайтишни истамаган, аммо талаб қилинган 30 миллион еврони тўлай олмаётган футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи. Муаммо, шунингдек, португалияликнинг юқори маоши, ҳозирги иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, "Барса" учун ноқулай.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони клублари вазиятни анчадан бери кузатиб боришмоқда. Бироқ, Канселу муқобил вариант сифатида Италияга боришни афзал кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!