Хабарингиз бор, “Барселона” кеча Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида “Севилья”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва гарчи дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсада, икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олди.

MisterChip нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” кетма-кет 13 та мавсумда Испания кубоги финалида иштирок этадиган тарихдаги илк жамоага айланди.

Энди Рональд Куман бошчилигидаги “Барселона” кубок финалида бугун бўладиган “Леванте” ва “Атлетик” Бильбао жамоалари ғолибига қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар