"Барселона" италиялик ҳимоячи билан шартнома имзолайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" "Интер" ҳимоячиси Алесандро Бастони билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.

Журналист Маттео Моретто хабар беришича, энди клублар ўртасида трансфер суммаси бўйича муроса қилиш жараёни қолган. "Интер" музокараларда каталонияликлар таркибидан бир футболчини қўшиб беришни ҳам талаб қилиши мумкин. Aсосий номзод сифатида Ҳектор Форт тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Бастони жорий мавсум А Серияда 26 учрашув ўтказиб, 1 гол ва 4 голли узатма қайд этган. Унинг "нерадзуррилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!