"Барселона" Жаҳон чемпионатидан сўнг МЮ футболчисини сотиб олмоқчи

"Барселона" ўнг қанот ҳимоячиси позициясини кучайтириш учун ҳаракатларни бошлаб юборди.

"Mundo Deportivo" нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар шорт-листидан "Вильярреал" вакили Хуан Фойт, МЮ футболчиси Диогу Далот ҳамда "Бавария" аъзоси Бенжамин Павар ўрин олган.

Айни пайтда "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ҳар учала ҳимоячининг Жаҳон чемпионатидаги ҳаракатларини синчковлик билан кузатмоқда. Катта эҳтимол билан, трансфер қишдаёқ амалга оширилади.

Хави мавсум аввалида ватандоши Эктор Бельеринни Каталонияга олиб келганди. Бироқ у ишончни оқлай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!