“Барселона” жамоани кучайтирадиган футболчи топди

Каталония клуби раҳбарияти анчадан бери қидираётган марказий ҳимоячи “Севилья”дан топилди. “Барселона” скаутлари Жюль Кунденинг ўйинига юқори баҳо бермоқда.

“Севилья” ўз футболчининг имкониятларини яхши билган ҳолда уннинг трансфер суммасини 75 миллион евро қилиб белгилаган. “Барселона” дунёда юз бераётган пандемия туфайли инқирозларни рўкач қилиб, бу суммани камайтиришга умид қилмоқда.

“Севилья” 21 ёшли франциялик футболчини бир йил муқаддам “Бордо”дан 25 миллион еврога трансфер қилганди. Клуб ва футболчини 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома боғлаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!