
"Барселона" Жанубий Корея клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Рэшфорд дебют голини киритди
Жанубий Кореянинг "Тегу" ҳамда Испаниянинг "Барселона" клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунига этди. Учрашув Жанубий Кореядаги "Tegu Bank Park" стадионида бўлиб ўтди. Унда каталонияликлар йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, ҳужумчи Роберт Левандовски "кўк-анорранглилар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 45+2-дақиқада Гави дублни расмийлаштирди. 55-дақиқада ҳужумчи Тони Фернандес ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. "Тегу" дарвозасига бешинчи голни англиялик Маркус Рэшфорд киритди.
Фикрлар