“Барселона” кам гол ураётган ҳужумчига харидор
“Барселона” ёзги трансферлар вақтида “Боруссия”дан Эрлинг Холандни трансфер қила олмаслигига тобора амин бўлиб бормоқда.
Каталонияликлар айни пайтда эътиборини бошқа ҳужумчиларга қаратмоқда. Хавининг назари “Арсенал”дан кетиши кутилаётган франциялик ҳужумчи Александр Ляказеттга тушди.
30 ёшли футболчи жорий мавсумда самарали ўйин кўрсата олмаяпти. Табиийки, бу бош мураббий Микель Артетани қониқтирмаяпти. Ляказетт чемпионатда 26 та учрашувда қатнашиб, атиги бешта гол муаллифи бўлди.
Хави Эрнандес бу ҳужумчининг янги қирраларини оча олишига ва уни кўп гол урадиган ҳужумчига айлантиришига ишонмоқда.
Фикрлар