“Барселона” катта трансферни эплолмади
“Барселона” раҳбарияти Испания терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган Нико Уильямс трансферидан воз кечадиган бўлди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, каталонияликлар истеъдоди футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди, Уильямснинг ўзи каталонияликларга қараганда беш карра кўпроқ маош берадиган ПСЖ таклифини рад этиб бўлди.
Бироқ “Барселона” хўжайинларига Нико Уильямсга эгалик қилувчи “Атлетик” раҳбарияти қўллаган сиёсат ёқмади. Бильбаолар каталониялик ҳамкасблари билан музокараларда аввалига 60 миллион евро талаб қилиб, бир пайтнинг ўзида футболчини янги келишувга кўндириб, нархни кўтаришга уринган.
“Барселона”га “Атлетик” мутасаддиларининг бу йўл орқали босим ўтказиши ёқмади.
Энди каталонияликлар келаси ёзда Уильямс масаласига қайтади. Бироқ улар ўшанда ҳам трансфер учун 60 миллион евродан кўп пул ажратмаслигини билдирган.
Фикрлар