Ads

Аввалроқ хабар берганимиздек "Атлетико" клуби хужумчиси Антуан Гризманн "Барселона" клуби таркибини кучайтириш таклифига рад жавобини берди.

Шу тариқа, "кўк-анор ранглилар" "Манчестер Сити" хужумчиси Габриэл Жезус ҳамда ПСВ клуби ярим ҳимоячиси Ирвинг Лосанога катта қизиқиш билдирмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, Вальверде бошчилигидаги клуб ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головин ҳамда "Ювентус"да тўп тепаётган Миралема Пьянични ҳам кўз остига олиб қўйишган.

As нашрининг хабар беришича, "Сити" сафида тўп тепаётган Жезус ва "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантранинг Каталонияга кўчиб ўтиши эҳтимоли пасроқ.