“Барселона” Коутиньо ва Дембеле учун 300 млн евро беришга тайёр
Ads

"Барселона" клуби "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Усман Дембелени харид қилиш учун кўпроқ пул сарфламоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, ёзда таркибга қўшиб олинган футболчилар клуб раҳбариятининг лимитини қаноатлантиргани йўқ. Шу сабаб жамоа яна янги ўйинчилар учун пул сарфлашга тайёр.

Манбада ёзилишича, "Барселона" ҳар бир футболчи учун 150 миллион евродан беришга тайёр. Агар бу амалга ошадиган бўлса, каталонияликлар Коутиньо ва Дембеле учун жами 300 миллион сарфлаши керак бўлади.