"Барселона" Коутиньонинг хизматларини АПЛнинг ўртамиёна клубига таклиф қилмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти бразилиялик вингер Филиппе Коутиньога янги жамоа қидирмоқда.
"Кўк-анор ранглилар" 27 ёшли футболчини янги мавсумда таркибда кўрмоқчи эмас ва шу боис уни 92 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Express нашри тарқатган хабарга кўра, "Барса" АПЛнинг ўртамиёна клуби ҳисобланган "Эвертон"га юлдуз футболчисининг хизматларини таклиф қила бошлаган.
Коутиньо жорий мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказмоқда. У 32 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар