"Барселона" Кристенсеннинг ўрнини ким билан тўлдиради?

"Барселона" ҳимоячиси Адреас Кристенсен мавсум аввалида оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Шундан сўнг каталонияликлар ҳимояни кучайтириш мақсадида футболчи қидирмоқда.

Ҳозирда жамоага олиб келиш учун асосий даъвогарлар рўйхатида эркин агент бўлиб турган Матс Ҳуммельс, Марио Эрмосо ва Жоэль Матип бор. Кўплаб манбаларининг фикрича, даниялик ҳимоячи қишда қайтиши кутилмоқда. Андреас Ла Лиганинг 1-турида "Валенcия"га қарши учрашувда 28 дақиқа ҳаракат қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли марказий ҳимоячи 3 мавсумда "Барселона" сафида 75 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!