"Барселона" ҳужумчи Серхио Агуэро билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Агуэро Каталония жамоасига эркин агент сифатида қўшилди. Аргентиналик ҳужумчи 2022-23 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномани имзолади.

E2uKvSgWUAEGQss

32 ёшлик футболчи "Барселона" сафига 1 июлдан қўшилади. Агуэронинг товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади.

Аргентиналик юлдуз 2011-2021 йилги мавсумларда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилди. Ундан аввал эса "Атлетико" сафида тўп тепди. Энди у яна Ла Лигага қайтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)