“Барселона” кутилмаганда асосий дарвозабонини янгиламоқчи

“Барселона” доимо юқори савиядаги дарвозабонга эга бўлган. Каталонияликларнинг сўнгги нуқтасини қўриқлаётган Марк-Андре тер Штеген ҳам катта маҳорат соҳиби ва ишончли посбон ҳисобланади.

Шунга қарамай, “Барселона” мутасаддилари германиялик дарвозабон ўрнига бошқасини олмоқчи.  

Каталонияликлар замонавий футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон – Кепа Аррисабалагани трансфер қилмоқчи. “Челси” бу футболчини ўз вақтида мисли кўрилмаган сумма – 80 миллион еврога харид қилган бўлса-да, ишончни оқлай олмади ва асосий таркибдаги ўрнини Эдуар Мендига бўшатиб берди.

Захира дарвозабонига айланган Кепа анчадан бери унга мунтазам ўйин амалиёти берадиган клубга ўтмоқчи бўляпти. Лекин қимматбаҳо дарвозабонга ҳар қандай жамоа ҳам иш таклиф қила олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!