"Барселона" Ла Лигада мавсумнинг тикланишига қарши чиқиши мумкин

Каталониянинг "Барселона"клуби мавсумни давом эттирмаслик масаласини кўриб чиқмоқда.

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, агар Испания футболи раҳбарияти ва Ла Лиганинг бошқа жамоалари мавсумни давом эттириш бўйича шошқалоқлик қилишса, бу содир бўлиши мумкин. Боиси, “Барселона” раҳбарияти футболчиларнинг саломатлиги борасида таваккалга қўл уришмоқчи эмас. Боиси, кўплаб жамоалар ўз футболчиларини тестдан ўтказишдан бош тортишмоқда.

“Барселона” мавсум давом эттирилишига қарши чиқаётган Европанинг кўплаб жамоаларига қўшилиши мумкин. Айтиш керакки, куни кеча Голландия чемпионати муддатидан аввал якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!