"Барселона" Левандовски ўрнига зўр ҳужумчи топди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳозирда Туркиянинг "Галатасарай" жамоасида ҳаракат қилаётган Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин. 

Сўнгги бир неча ўйинларда, "кўк-анорранглилар" форварди ҳисобланган Роберт Левандовски яхши вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпти. Шу сабабли, клуб раҳбарлари янги ҳужумчи излашни бошлаб юборишган. Ҳозирда асосий давогарлар рўйхатида нигериялик Виктор Осимхен етакчилик қилмоқда. Ушбу футболчига “Барселона”дан ташқари, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.

Виктор ёзги трансфер ойнасида Италиянинг “Наполи” клубидан ижара асосида "Галатасарай" клубига кўчиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!