“Барселона” Левандовски ва Ямални яраштириб қўйди. Улар нега зиддиятга борганди?
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг икки етакчиси – тажрибали тўпурар Роберт Левандовски ва ёш иқтидор эгаси Ламин Ямални яраштириб қўйди.
Sport.es сайтининг маълум қилишича, ўтган мавсум икки ўйинчининг муносабати бузилганди. Польшалик ҳужумчи қулай вазиятда турганига қарамай, унга тўпни узатмай ўзи зарба берган Ямални кескин танқид қилган.
Ламин эса, Роберт жамоа етакчисига ярашмайдиган иш қилганини таъкидлаган эди. Шундан бери икки ўйинчи ўртасида муносабат бузилганди.
Ханс-Дитер Флик Левандовски билан суҳбат ўтказиб, жамоа ёшлари билан ишлашда ўзига ёрдам беришга кўндирган ва бошқа футболчилар 36 ёшли польшалик ҳужумчига кўпроқ тўп узатишини тайинлашини билдирган. Шу тариқа, жамоадаги муҳит анча ўнглангани айтилмоқда.
Фикрлар