"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисига кўз тикди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх "Барселона"нинг диққат марказида турибди.
"Fichajes" нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар 23 ёшли нидерландиялик футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Каталония клуби бу сумма музокараларни бошлаш учун етарли бўлади, деб ҳисобламоқда.
Маълумотларга кўра, Ханс-Дитер Флик жамоаси олдинга узатма беришда аниқликка эга бўлган ярим ҳимоячини изламоқда ва Гравенберх айнан шу талабга мос келади.
Жорий мавсумда Гравенберх барча мусобақалар доирасида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.



Фикрлар