"Барселона" Лондонга таклиф тайёрлаб қўйди

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Хуан Фойт "Барселона"нинг ёзги трансфер ойнаси вақтида асосий нишонларидан бирига айланди.

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, каталонияликлар аргентиналик ёш иқтидор эгасини ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Барселона"ни тарк этириш кутилаётган Самюэль Умтитига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

22 ёшли футболчининг ўзи ҳам "Тоттенхэм"даги вазиятидан мамнун эмас, шу сабаб у ёзда бошқа клублар томонидан билдириладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда Фойт "Тоттенхэм" либосида Англия чемпионати доирасида тўртта ўйиндагина майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!