"Барселона" Манчестерга асосий "қуроллар"сиз боради (қайднома)
Эртага Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Барселона" баҳси гувоҳи бўламиз. Ушбу беллашув олдидан "кўк-анорранглилар" устози Хави кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Ушбу баҳсни каталонияликларнинг муҳим футболчиларидан Дембеле, Педри (жароҳат) ҳамда Гави (дисквалификация) ўтказиб юборади.
Қайд этиш лозим, "Камп Ноу"да ўтган илк беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди.
Фикрлар