"Барселона" Маркус Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни кўриб чиқмоқда

CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби инглиз ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг ўйин даражасидан мамнун. "Sport.es" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 28 ёшли футболчини “Манчестер Юнайтед”дан тўлиқ сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Tecno

Бундай трансфер Маркус ўз маошини сезиларли даражада қисқартиришга рози бўлган тақдирда амалга ошиши мумкин. Чунки "Барселона" "Юнайтед"даги каби юқори шартларни таъминлай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд 2025 йил ёз ойида "қизил иблислар"дан бир йиллик ижара асосида Каталония клубига ўтган. Амалдаги келишув 2026 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган.

Жорий мавсум Ла Лигада Маркус 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!