“Барселона” Мартинес учун 32 млн евро сарфлашга тайёр
Ads

“Барселона” клуби “Реал Сосьедад” ҳимоячиси Иньиго Мартинесни ўз таркибига қўшиб олиш учун 32 млн евро сарфлашга тайёр. 26 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилгача мўлжалланганига қарамасдан бу харид ушбу ёзги трансферлар мавсумида амалга оширилиши кутилмоқда, дея хабар беради Noticias De Gipuzkoa нашри.

Мартинес ўтган мавсум “Реал Сосьедад” сафида 34 ўйинда 3 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.