"Барселона" раҳбарияти бош мураббий Кике Сетьеннинг сўнгги вақтларда кўрсатаётган натижаларидан норози бўлмоқда.

Goal.com нашри хабарига кўра, агар "Барселона" Европа чемпионлар лигаси унвонини қўлга кирита олмаса, мавсум сўнггида мутахассис учун чиқиш эшиклари кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида Эрнесто Вальверде истеъфога чиқарилганидан сўнг, Сетьен "Барселона" бошқарувига келган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)