"Барселона" мавсумдаги илк совринини ютди

"Барселона" клуби "Гампер кубоги" доирасида "Эльче"га қарши ўйин ўтказди.

Унда каталонияликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ягона гол муаллифи Антуан Гризманн.

Ушбу турнир 1966 йилдан бери ҳар йили "кўк-анорранглилар" тарихидаги энг буюк президентлардан бири Жоан Гампер шарафига ўтказиб келинади. Унда сўнгги 8 мавсумдан бери "Барселона" ғалабани ҳеч кимга бермай келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!