"Барселона" Месси гол урган баҳсда сўнгги дақиқалардаги пенальти туфайли очко йўқотди!

Испания Ла Лигаси 24-туридан ўрин олган "Барселона" - "Кадис" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин "Барселона"нинг сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборган голи туфайли дуранг натижа билан якунланди. Бутун ўйин давомида Лео Мессининг голи эвазига ҳисобда устунликни сақлаб турган "Барселона" 89-дақиқада пенальтидан гол ўтказди ва 1 очкони қўлга киритди.

Шу тариқа, очколари сонини 47 тага етказиб олган "Барселона" 3-ўринда қолди. "Кадис" эса 25 очко билан 14-ўринда бормоқда.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди

  • 90+5'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Алеиш Фернандеш чап бурчакка тўпни жойлаб қўйди! Тер Штеген тўп йўналишини топа олмади.

  • 89'

    Пенальти! "Барселона" ўз дарвозасига сўнгги дақиқаларда пенальти белгилашларига сабабчи бўлди.

  • 88'

    Клеман Лангле жарима майдони ичида рақибига нисбатан қўпол ўйнади! Ҳакам пенальти белгилаши мумкин!

  • 82'

    Иван Алехо сариқ карточка олди.

  • 81'

    Дест ўрнига Мингеза ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Дембеле ўрнига Рикки Пуч майдонга туширилди

  • 78'

    Миралем Пьянич дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ!

  • 74'

    Педри ўрнига Тринкау туширилди

  • 72'

    Жорди Альба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 65'

    "Барса"да ҳам икки ўзгариш: Гризманн ва Бускетс майдонни тарк этди. Брейтуэйт ҳамда Пьянич ўйинга қўшилди

  • 65'

    Лионель Мессининг бош билан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 59'

    "Кадис" мураббийи яна бир ўзгаришни амалга оширди. Альваро Негредо  майдонни тарк этди. Унинг ўрнига қолган дақиқаларда Энтони Лосано ҳаракат қилади

  • 58'

    Хайро Искьердо ўрнига майдонга Алеиш Фернандес туширилди

  • 51'

    Исаак Карлесенга тиббий ёрдам керак. Жароҳат жиддийга ўхшайди.

  • 48'

    Лангле фол ишлатди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 44'

    Педрининг голи ҳам офсайд сабабли инобатга олинмади

  • 41'

    Серхио Бускетс рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Ҳакам уни жиддий тарзда огоҳлантирди

  • 39'

    Френки Де Йонгнинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади

  • 37'

    Исаак Карселен зарбаси анча ноани чиқди

  • 32'

    ГОЛ! Месси 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди

  • 31'

    Исаак Карселен жарима майдони ичида фол ишлатди. Ҳакам "Барса" фойдасига пенальти белгилади

  • 30'

    СЕЕЕЕЕЙВ! Жеремиас Ледесма ажойиб сейв орқали Мессининг айланма зарбасини қайтаришга эришди 

  • 27'

    "Кадис" дарваозасига пенальти белгиланиши мумкин эди, бироқ ВАРга мурожаат қилган ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди

  • 23'

    Дембеленинг бурчакдан узатган тўпи самарасиз якун топди

  • 18'

    Ҳимоячилар Мессининг навбатдаги узатмасини қайтаришга эришди

  • 14'

    Лионель Мессининг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 12'

    Френки Де Йонг ҳужумда фол ишлатди

  • 9'

    Лионель Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозабонга қийинчилик тўғдирмади

  • 8'

    Педридан яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтариб офсайд қайд этди

  • 5'

    Клеман Ленгле рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади

  • 4'

    Сальвадор Санчес-Понсега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 3'

    Жорди Альбананги жарима майдонига узатган тўпини рақиб футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг Ла Лига доирасидаги "Барселона" ва "Кадис" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!