“Барселона” Мессидан умидини узди
Ёзда Мессини жамоадан кетишига йўл қўймаган “Барселона” раҳбарияти бундан буёғига аргентиналик ҳужумчини ушлаб қола олмаслигини тан олди. Агар Леонинг ўзи мавсум сўнггида клубни тарк этишга қарор қилса, уни олиб қолишнинг имкони йўқ экан.
Айни пайтда янги бош мураббий Рональд Куманга Мессининг ўйини жуда маъқул келмоқда. Бироқ, футболчининг ўзи Жозеп Бартомеу билан муносабатларини тиклагани йўқ. У шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйган.
Бундан ташқари, аргентиналик ҳужумчи яқин дўсти Луис Суаресни жамоадан кетказиб юборган учун клуб хўжайинларидан ҳам норози бўлмоқда.
Мессининг кейинги манзили сифатида “Манчестер Сити” ва ПСЖ клубларининг номи айтиляпти.
Фикрлар