"Барселона" Мессига анча кам маош беради, аммо...
"Барселона" Лионель Мессини ортга қайтариш ниятида.
"Mundo Deportivo" нашри берган хабарга кўра, Каталония клуби ушбу трансферга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқчи ва ортиқча ҳаракатларни амалга ошириш ниятида эмас.
Ҳаммаси аргентиналик футболчининг ПСЖ билан шартномасини узайтириш ёки узайтирмаслигига боғлиқ. "Кўк-анорранглилар" молиявий томондан бошқа жамоалар билан баҳслаша олмаслигини тушуниб турибди.
"Барселона" айни вақтда Леони қайтариш режасини тузмоқда. Клуб унга кам маош таклиф қиляпти, аммо битимда Леонинг қайтишидан келадиган даромаднинг маълум фоизи футболчи ҳисобига ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фикрлар