"Барселона" Мессига муқобил вариант топди

Каталониянинг "Барселона" клуби ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессини ўз сафига қўлга кирита олмаса, ким билан шартнома имзолашга уриниб кўришини аллақачон маълум. 

"Diario AS" нашри хабарига кўра, агар "кўк-анорранглилар" Мессини ўз сафига қўшиб ололмаса, раҳбарият эътиборини "Сельта" ярим ҳимоячиси Габри Вейгага қаратади. Манбага кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта испаниялик ёш футболчига катта ишонч билдиради ва уни Мессига асосий муқобил деб билади.

Вейганинг "Сельта" билан шартномасида товон пули 40 миллион еврони ташкил этади. 20 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лиганинг жорий мавсумида 9 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!