“Барселона” Мессига ёрдам берганлардан воз кечди
“Барселона” раҳбарияти “Куатрекасас” юридик фирмаси Лионель Мессига ёрдам бергани учун улар билан ҳамкорликни бутунлай тўхтатди.
Айнан мазкур фирма юристлари Мессига шартномани бекор қилиш талабини офис факсига юбориш усулини қўллашни маслаҳат бергани аниқланди. “Барселона” юристларнинг бу ишини ҳазм қила олмади.
Айнан шартномани бекор қилиш масаласи айни пайтда клуб ва футболчи ўртасидаги муаммоларга сабаб бўлмоқда. Месси келишувни 10 июнгача қадар бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга эди. Лекин коронавирус пандемияси сабабли мавсум чўзилгани боис, аргентиналик ҳужумчи шартномани мазкур санадан кейин ҳам бекор қилишга ҳаққи борлигини таъкидламоқда.
Фикрлар