“Барселона” Мессини бўйсундириш йўлини топди

Месси Каталонияга келиб, клубда тиббий кўрикдан ўтиш ва жамоанинг мавсумолди машғулотларида қатнашишдан бош тортди.

Клуб  раҳбарияти бунга қарши чора кўришга қарор қилди.  

Унга кўра, Месси машғулотга келмаган ҳар бир куни учун маошидан айрилади. Айни пайтда бу сумма кунига 110 минг еврони ташкил қилмоқда.  Бу чора аргентиналик ҳужумчига қандай таъсир қилиши маълум эмас.

“Барселона” Мессини тамоман синдирмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!