Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби бугун ўзининг 31 ёшини қарши олган аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессини табриклади.

“Муҳим футболчи учун муҳим кун. Туғилган кунинг муборак, Лео Месс!”, - деб ёзилади каталонияликлар расми твиттерида.

Маълумот учун, Месси “Барселона” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт мобайнида жами 637та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 552 марта ишғол этишга муваффақ бўлган.