Венанинг "Рапид" клуби ярим ҳимоячиси Юсуф Демир Европанинг гранд клублари эътиборига тушди.

ESPN нашрининг маълум қилишича, 17 ёшли австриялик футболчига "Барселона" асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда. Каталонияликлар унга Лионель Мессининг давомчиси сифатида қарашмоқда.

Аммо “Барса”га Юсуфни қўлга киритиш осон бўлмайди. Чунки ушбу курашда "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд ҳам қатнашмоқда.

Демир "Рапид" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада шу пайтгача 29 та ўйинда майдонга тушди ва 6 гол ҳамда 3 та ассистга муаллифлик қилди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар