Ads
 
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике клубда тарбияланаётган ярим ҳимоячиси Карлес Аленья келажакда суперфутболчи бўлишига ишонаятганини айтди. Испаниялик мутахассис 18 ёшли бу футболчини Испания кубоги доирасида "Эркулес"га қарши ўйинда синади.
 
Карлес Аленья мураббийлар ишончини оқлаб, ўз голи билан "Барселона"ни шармандали мағлубиятдан сақлаб қолди.
 
- Аленья урган гол менга ёқди, - деди Луис Энрике. - Лекин Карлос биринчи бўлимдан сўнг қўлимга тушганида таъзирини берардим. Айрим ҳолатларда мен 46 ёшимда ҳам ундан яхши ўйнайман. У позицион ўйинни ўрганиши керак. Чунки келажакда у буюк футболчи бўлиши керак ва уни доимо кузатиб борамиз.
 
Карлес Аленья гарчи Испания чемпионатида ҳали майдонга тушмаган бўлса-да, тўрт маротаба ўйин қайдномасига киритилди.