"Барселона" мураббийи кечаги баҳс ҳақида гапирди

Ханси-Дитер Флик "Барселона"нинг "Монако"га қарши ўйинидан (0:3) норози.

- Биз биринчи дақиқаларда яхши ўйнадик, жуда яхши вазиятлар яратдик. Аммо, умуман олганда, бугун бизга назорат, ишонч, тезлик ва тўп узатишда аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда хатоларимизни тўғрилай олмадик.

"Валенсия"га қарши бутунлай бошқача ўйнаймиз. Бугун нималарни тўғри ва нотўғри қилганимизни таҳлил қилиб, кейинги машғулотларда унинг устида ишлашимиз мумкин, - деди "Барселона" бош мураббийи.

Маълумот учун, "Блауграна" жамоаси 12 йил ичида биринчи бор "Гампер" кубогида рақибига имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
13/08/2024 13:47
Флик бу бошланиши, бир қанча кераксиз ўйинчиларни сотиш керак, бўлмаса Хавининг тақдири бошинга тушади.