"Барселона" мураббийи Неймарни машғулотларга қўймади

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар бугун жамоасининг машғулотларига қўшилиши керак эди. Бироқ у бугунги машғулотларни ўтказиб юборди.

Клубнинг “Тwitter”даги саҳифасида ёзилишича, бош мураббийи Эрнесте Вальверденинг қарори туфайли бразилиялик форвард машғулотларда иштирок этмаган.

Испан ОАВда ёзишларича, Неймар яна бир бор жамоадошларига клубни тарк этаётганини айтиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!