"Барселона" мураббийи "Юве"га қарши ўйинда катта ўзгаришлар амалга оширмоқчи

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши учрашув олдидан жиддий ўзгаришлар амалга оширмоқчи. Бу ҳақида "Marca" нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Куман "Барса"нинг ёш футболчиларига имконият бериш ниятида. Мутахассис ҳар бир позицияда ротацияга қўл урмоқчи. Мураббий аксарият футболчилар захирадан ўйинга қўшилганда, асосий таркибдагидан кўра яхшироқ ҳаракат қилишини пайқаган. Агар ёш истеъдодлар "Юве"га қарши ўзини кўрсата олса, бу усул доимий тарзда амалга оширилади.

"Кўк-анорранглилар" эртага "Камп Ноу"да "кекса сеньора"ни қабул қилади. Ушбу баҳс "G" гуруҳи ғолиби номига ойдинлик киритиб бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!