"Барселона" мухлислари буни билишлари керак

"Барселона" форварди Луис Суарес тиззасидан олган жароҳатидан қачон тўлиқ фориғ бўлиши ва машғулотларга қўшилиши маълум бўлди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли уругвайлик футболчи айни дамга келиб соғайган ва умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишга тайёр. Таъкидлаш керакки, Суарес жароҳати сабаб 3 ой давомида даволанишига тўғри келди.

Луис Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг каталонияликлар билан 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!