“Барселона” мухлислари Мессининг Хитойга кетиб қолишидан қўрқишмоқда

“Барселона” клуби мухлислари жамоа раҳбариятининг ҳужумчи Лионель Месси билан шартномани узайтирмаётганлигидан жиддий ҳавотирга тушишмоқда.

Устига-устак бир қатор ОАВлар “Барселона” Мессига сўраган пулини бермаётганлиги сабаб, у Хитойга кетиши мумкинлиги ҳақида бонг уришмоқда.

Аммо, жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси Неймар каталониялик мухлисларни қуйидаги сўзлари билан бироз тинчлантирди:

“Умид қиламизки Месси биз билан бирга “Барселона”да қолади. Тез кунлар ичида унинг “Барселона” билан шартномани узайтиришига ишонаман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!