"Барселона" мухлислари учун ажойиб хушхабар! "Ювентус" футболчиси "Камп Ноу"га келишга рози бўлди

“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич “Барселона”га ўтишга розилик билдирди.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, босниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” сафига ўтишга розилик билдирган ва энди ушбу трансфер амалга ошиши учун клублар ўзаро муросага келишса бас. Айтиш керакки, туринликлар “Барса”нинг бразилиялик хавбеки Артурни ўз сафларига қўшиб олмоқчи. Аммо, у жамоадан кетмоқчи эмас.

Каталонияликлар эса, “Юве”га Артуро Видаль ёки Иван Ракитични таклиф қилмоқчи.

Пьянич жорий мавсум А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!