"Барселона" клубининг бюджети коронавирус пандемияси боис камайиши мумкин. Клубдагилар молиявий қийинчилик сабаб трансфер сиёсати ўзгаришидан қўрқмоқда.

Айни вақтда каталонияликлар шартномаси ёзда ёки келгуси йили ёзда тугаётган футболчиларни изламоқда. Айнан шу тоифадаги футболчилар клубга арзонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" футболчилари ва мураббийлар штаби маоши 70 фоиза қисқартирилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)