"Барселона" мухлислари учун ҳушхабар!
"Барселона"нинг етакчи футболчиси Рафинья жароҳат олиб, бир нечта муҳим учрашувлари ўтказиб юборди.
Аммо клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, бразилиялик вингер душанба куни бўлиб ўтадиган "Жирона"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. У айни пайтда жамоа билан машғулотларни давом эттирмоқда. Рафинья жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.
Маълумот учун, Ханси Флик шогирдлари Ла Лига турнир жадвалида 58 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Улар азалий рақиби "Реал Мадрид"дан бир очко кўп жамғарган
Фикрлар