“Барселона” мухлисларига яхши хабар
“Барселона” плеймейкери Френки де Йонг жароҳати туфайли анчадан бери жамоага ёрдам бера олмай келаётган эди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, нидерландиялик футболчи жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларга киришган.
Френки де Йонг 21 апрель куни “Сантьяго Бернабеу”да ўтказилган “эл класико”да шикастланган эди. Ҳужумкор футболчи “Барселона”дан ташқари, Германия мезбонлик қилган Европа чемпионатида Нидерландия терма жамоасига ҳам ёрдам бера олмади.
Клуб матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мураббийлар Френкини қисман умумий гуруҳ машғулотларига жалб эта бошлаган. Футболчи спорт формасини тиклаб олганидан кейин жамоа ўйинларида иштирок этади.
Фикрлар