Ads
 
"Барселона" Европа чемпионлар лигасида тўп узатиш бўйича ўз рекордини янгилади.
 
Каталониялик футболчилар Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасига қарши ўтказилган учрашувда жами 991 та тўп узатишни амалга оширди. Ҳайратланарлиси шундаки, футболчилар 905 (91,3 фоиз) марта аниқ пас берган.
 
Тўп узатиш бўйича энг кўп уринишни аргентиналик ҳимоячи Хавьер Маскерано амалга оширди ва жамоадошларига 137 та пас берди. Шулардан 126 таси манзилга аниқ етиб борди.
 
"Барселона" аввалги рекордини 2010 йили "Рубин"га қарши ўтказилган учрашувда ўрнатганди. Ўшанда Лионель Месси бошчилигидаги футболчилар жами 971 та пас узатган.