Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг бразилиялик ҳужумчиси – Неймарни сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда клуб матбуот котиби Хосеп Вивес хабар берди.

“Биз тўлиқ хотиржаммиз. Неймарнинг “Барселона”да қолишини истаймиз. У ажойиб футболчи. Биз у билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсандмиз. Клуб раҳбарияти уни сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқмаяпти”, - дейди Хосеп Вивес.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ футболчига Франциянинг ПСЖ клуби жиддий қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.